19:24 / 26.07.2018
18898

ЎзМТРК раҳбариятида ўзгариш. Раисга янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Акрам Эшонқулов Ўзбекистон МТРК раиси Алишер Хўжаевга ўринбосар этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдусалом Шодмонов лавозимидан озод этилганди.

Top