Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Эрдўған билан ресторанга боришга рози бўлди. У фақат битта шарт қўйган
Фото: REUTERS
Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ресторанга бориш тўғрисидаги таклифини қачон қабул қилишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Туркия етакчиси Йоханнесбургдаги БРИКС саммити вақтида Путин билан суҳбатлашиб, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ривожига ижобий баҳо берди, у «баъзи мамлакатларда ҳасад уйғотмоқда». Шундан сўнг Россия президенти Эрдўғанга ресторанга бориш ҳақидаги таклифни эслатди. «Сиз мени ресторанга таклиф қилиш ҳақида ваъда берган эдингиз», - деди у. Эрдўғаннинг қайд этишича, таклиф ҳамон ўз кучини йўқотмаган.
«Биз сизлар гўшт маҳсулотларини бозорга киритганингизда, ресторанда бизнинг гўштдан тайёрланган таомлар бўлганида, биргаликда тушлик қилишга келишиб олгандик», - дея жавоб қайтарди Россия президенти.
Туркия президентининг ваъда беришича, Путинни «катта иштиёқ билан» кутиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ҳиндистон бош вазири билан учрашувдан аввал Россия делегациясини тергаб қўйганди.
Мавзуга оид
17:52 / 10.04.2026
Россия ва Украина ўртасида «пасха сулҳи» эълон қилинди
10:55 / 10.04.2026
Россия “совет халқи геноциди”ни инкор этганлик учун жазо жорий қилди
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026