Жаҳон | 10:57 / 28.07.2018
3925
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ливан бўйича санкцияларни узайтирди

Фото: AFP/ Brendan Smialowski

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп 2007 йилда Ливанга жорий қилинган санкцияларни яна бир йилга узайтирди, дея хабар беради РИА Новости Оқ Уй баёнотига таянган ҳолда.

Санкциялар Қўшма Штатлар фикрига кўра, Ливанда суверенитет ва демократияга зиён етказаётган, сиёсий сабабларга кўра зўравонликни ташкил этаёитган ва Ливан ҳудудида Сурия таъсирининг ортишига ҳисса қўшаётганларга қарши қўлланди.

Трампнинг баёнотига кўра, қарор, хусусан, Эрон Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» шиалар ҳаракатига қурол-аслаҳаларни етказиб беришда давом этаётгани туфайли ҳам қабул қилинди. Трампнинг АҚШ конгрессига хатида таъкидланишича, Эрон Ливандаги ўз иттифоқчиларига «борган сари мураккаб қуролларни» етказиб бермоқда.

Мавзуга оид