Хитой фазога яна иккита сунъий йўлдош чиқарди
Хитой BeiDou миллий навигация тизимидаги 33-чи ва 34-чи сунъий йўлдошларини учириб, тизимни тўлдиришни давом эттирди. Бу ҳақда мамлакат аэрокоинот фани ва техникаси корпорацияси (CASC) маълум қилди.
Корпорациянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қайд этилишича, сунъий йўлдошлар маҳаллий вақт билан соат 09:48да (Тошкент вақти билан соат 06:48) мамлакат жануби-ғарбидаги Сичуан вилояти ҳудудида жойлашган Сичан космодромидан учирилган. Сунъий йўлдошлар «Чанчжэн-3B» ва «Юаньчжэн-1» ракета ташувчилари орқали фазога олиб чиқилган.
Бу Хитойнинг «Чанчжэн» туркумидаги 281-учириш бўлди. 10 июль куни ҳам Beidou сунъий йўлдошини фазога олиб чиққанди.
Учирилган сунъий йўлдошлар мамлакатда 2000 йилдан бери яратиб келинаётган ва бугунга келиб Хитойни тўлиқ, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларини қисман қамраб олган глобал навигация тизимига мансуб ҳисобланади.
Хитой 2018 йил охиригача орбитага чиқарилган Beidou сунъий йўлдошлари сонини 18 тагача, 2020 йил охиригача эса 30 тагача оширмоқчи.
Таъкидланишича, BeiDou глобал тизими 35 та сунъий йўлдошдан иборат бўлади.
BeiDou навигация тизими АҚШнинг GPS ва Россиянинг ГЛОНАСС тизимларига рақобатчи бўлади. Тизим 2020 йилгача бутун дунё бўйлаб навигация тизимларини тақдим қилади.
BeiDou 10 метр аниқликда ишлайди, объектларни топиш тезлиги эса 30 сонияга тенг. Навигация хизматларидан ташқари, тизимни хабар жўнатиш ва қабул қилиш учун қўллаш мумкин.
Мавзуга оид
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
22:37 / 04.11.2024