Жаҳон | 18:00 / 29.07.2018
10577
1 дақиқада ўқилади
Путин Россия ҳарбий-денгиз флоти 2018 йилда 26та янги кемага эга бўлишини маълум қилди
Россия ҳарбий-денгиз флоти 2018 йилда 20дан ортиқ янги кемага эга бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
«2018 йилнинг ўзида 26та янги кема, катер ва «Калибр» ракета мажмуаси билан жиҳозланган тўртта кема олиш лозим», — деди Путин ҳарбий-денгиз флоти куни байрами билан ўтказилган тантанали қабулда.
У бу йил флот тўртта кема, битта қўпорувчиликка қарши катер ва учта таъминот кемасини олганини эслатиб ўтди.
Путин флот инфратузилмаси энг замонавий талабларга мувофиқ ҳолда ривожланиб бораётганини қайд этди.
Россияда ҳарбий-денгиз флоти куни 29 июлда нишонланади. Байрам муносабати билан Петербург ва Кронштадтда ҳарбий-денгиз паради ўтказилди.
Мавзуга оид
23:02 / 25.09.2024
Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
19:43 / 25.09.2024
Россиялик мулозимлар ва The Washington Post таҳлилчилари Кремлнинг ядровий таҳдидлари «энди ҳеч кимни қўрқитмайди» дейишмоқда
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
10:50 / 21.09.2024