Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волгоградда арзон пицца учун улкан навбат юзага келди
Россиянинг Волгоград шаҳри туманларидан бирида акция бўйича арзон пицца учун турнақатор навбат юзага келди. Ижтимоий тармоқларда ҳаттоки пицца учун навбатдаги ўринлар сотилиши ҳақида эълонлар пайдо бўлган.
Бунга эса пицца сотувчи тармоқнинг янги шохобчаси очилгани сабаб бўлган. Янги шохобча очилиши куни 3 мингта пепперони пиццаси тайёрлашга қарор қилган. Бироқ эътиборлиси, пиццерия акция доирасида одатда 365 рубл турувчи пиццани 100 рублдан сотишини айтган. Пиццерияда 3 мингта пицца пишириб бўлингач, акция якунланиши айтилган.
Шаҳарликлар шу муносабат билан арзон пицца учун пиццерия очиладиган вақт – соат 8:00дан навбатга тура бошлашган.
Пиццерия бир одамга сотиладиган пицца сони бўйича чеклов киритмаган. Маълум қилинишича, баъзилар, 5 та, 10 та ва ҳаттоки 20 талаб пицца харид қилишган. Шунингдек, навбатдаги ўринни сотиш бўйича ҳам таклифлар пайдо бўлган, бироқ бундан кимдир фойдалангани маълум қилинмаган.
Пиццерия вакилларининг маълум қилишича, соат 14:00га келиб 1500 та пицца сотиб бўлинган.
Мавзуга оид
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
09:13 / 07.11.2025
Волгоград НҚЗ иши тўхтади: дронлар CDU ва гидрокрекинг қурилмасини шикастлади
15:16 / 01.05.2025
Путин Волгоград аэропорти номини "Сталинград"га ўзгартирди
13:29 / 05.04.2025