Жаҳон | 19:40 / 29.07.2018
9309
2 дақиқада ўқилади

Жим О'Нил: «БРИКС фақат ўсиб боряпти»

Фото: Simon Dawson/Bloomberg

БРИКС «отаси» Жим О'нил ташкилот келажаги ҳақида ижобий башоратларини билдирди. Унинг таъкидлашича, бундан кейин ҳам БРИКС самарадорлиги ортиб боради. 

Синьхуа мухбири билан суҳбатлашган О'Нил биринчилардан бўлиб, 2001 йилда ушбу ташкилотни тузиш концепциясини тақдим этганди. Унинг айтишича, БРИКС аъзо давлатлари ЯИМ кейинги 10 йил давомида фақат ўсиб боради. Шу муносабат билан глобал бошқарув институтлари БРИКСга кўпроқ ҳуқуқ бериши мумкин. 

Жим 2009 йил Россияда ташкил этилган БРИКСнинг биринчи саммитидан сўнг, унга аъзо давлатлар иқтисодий, сиёсий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кучайтирганини айтиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, Йоҳаннесбургда БРИКС аъзо давлатлари раҳбарларининг 10-саммити бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Саммит якуни бўйича декларация қабул қилинди ва унда дунёнинг турли минтақаларида давом этаётган қуролли тўқнашувларни тўхтатиш бўйича келишувлар акс эттирилган. 

Унда иштирок этган ХХР раиси Си Цзиньпиннинг айтишича, Хитой қай даражада кучайишидан қатъи назар бошқа ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Мавзуга оид