Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Қозоғистон нега BRICS аъзоси бўлмаслигини тушунтирди
Оқўрда раҳбари гап бу ташкилотнинг «пост самарадорлиги» ҳақида эканини таъкидлади.
Қозоғистон прагматизм туфайли BRICS аъзоси бўлмайди, деди мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатарнинг Al-Jazeera телеканалига берган интервьюсида.
Қозоғистон раҳбарининг таъкидлашича, у жуда прагматик ва BRICS доирасида доимий тузилмалар, «низом, котибият, дастурлар ва бошқалар йўқлигини» кўрмоқда.
«Биз кузатувчи давлат сифатида BRICS рўйхатидан ўтганмиз ва бу етарли, деб ҳисоблайман», деди Тўқаев.
Журналистнинг президент BRICS самарасиз эканидан хавотирдами ёки Қозоғистон Россия ва Хитойга «жуда яқин» бўлиб кўринишидан қўрқадими, деган саволига Тўқаев, биринчи навбатда гап бу ташкилотнинг «пост самарадорлиги» ҳақида эканини таъкидлади. «Биз бу ташкилотда кузатувчи бўламиз, кейин нима бўлишини вақт кўрсатади», деб хулоса қилди у.
BRICS айни пайтда ўнта давлатдан иборат: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия. Ташкилот 2006 йил июнь ойида ташкил этилган. Унинг низоми ва бош котиби йўқ. Ассоциация ишининг йўналишини белгилайдиган мамлакат ҳар йили ўзгаради; ўтган йили бу Россия эди. Қозоғистон BRICS бўйича ҳамкор давлат мақомига эга.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
00:26 / 08.06.2026
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
20:11 / 01.06.2026