Спорт | 21:19 / 30.07.2018
16222
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов: «Макгрегорнинг башарасини мажақлайман»

Фото: Антон Денисов / РИА Новости

Универсал яккакурашларнинг россиялик жангчиси Хабиб Нурмагомедов ирландиялик рақиби Конор Макгрегор ҳақидаги фикрларини айтди.

«Тез орада Конор билан юзма-юз келаман, бунга ишониш қийин. Мен унинг башарасини мажақлаб, камтарликдан дарс бермоқчиман, уни руҳан эзмоқчиман. Шунчаки, бу иш мен учун энди оддий спортмас, балки шахсий хусумат масаласидир» - деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда ўтказилади. Хабиб Нурмагомедов енгил вазнда UFC чемпиони ҳисобланади.

Мавзуга оид