Жамият | 19:00 / 30.07.2018
16772
2 дақиқада ўқилади

Ўғил онасини муттасил хўрлаб келган отасини пичоқлаб ўлдирди

Фото: Sputnik / Табылды Кадырбеков

Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани, Бунёдкор ҚФЙда яшовчи К.Толибов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 12 йилдан буён онаси Н.Шарипова билан бирга яшамаётган отаси Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, Туркистон кўчасида яшовчи О.Шариповнинг муттасил равишда онасини хўрлаб, уни шаъни ва қадр-қимматини камситиб келаётганлигидан нафратланиб, отасини қасддан ўлдириш мақсадида 2018 йилнинг 16 июнь куни Пахтакор тумани марказий деҳқон бозоридан пичоқча сотиб олади. Шу куни соат 22:10ларда Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, ҳудудида жойлашган “Ойбекина-бекина” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида отаси О.Шариповни учратиб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Ўзи билан олиб келган пичоқча билан унинг бўйин соҳасидан кесиб ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказиши оқибатида О.Шариповнинг воқеа жойида вафот этишига сабабчи бўлган.

2018 йил июнь ойининг 17-куни, соат 13:05да, жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан прокурорнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг 1-қисми билан айбланувчи К.Толибовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди. Суд томонидан К.Толибовнинг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 15-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфлилик даражаси бўйича ўта оғир бўлган жиноятлар туркумига киришини, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг, бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик мақсадида К.Толибовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мавзуга оид