Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга пропискага қўйишда эр-хотинларнинг бирга яшаганлик муддати ҳақидаги талабни бекор қилиш таклиф этилмоқда
Адлия вазирлиги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати ва Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга тузатиш киритишни таклиф этмоқда.
Ҳозирда пойтахтда ёки пойтахт вилоятида доимий пропискадан ўтиш учун эр-хотинлардан бири мурожаат қилган вақтда улар камида бир йил бирга яшаган бўлишлари лозим.
Эндиликда мазкур талабни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Яъни тузатиш тасдиқланадиган бўлса, эр (хотин) биргаликда қанча муддат яшаган бўлишидан қатъи назар эр (хотин — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилиниши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхатига ҳам тузатиш киритиш режалаштирилмоқда. Хусусан, доимий пропискага эга бўлиш учун турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари ва уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этиш бекор қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026