Жаҳон | 11:53 / 01.08.2018
14470
1 дақиқада ўқилади

Олимлар жазирама иссиқ туфайли ўлим ҳолатлари сони 5 баробарга кўпайишини тахмин қилишди

Фото: FREDERIC J. BROWN/AFP/GETTY IMAGES

Мельбурндаги Австралия Монаш университети олимлари 2080 йилга келиб тропик ва субтропик минтақаларда жазирама ҳарорат туфайли юз берадиган ўлим ҳолатлари сони деярли беш баравар кўпайиши ҳақидаги хулосаларга эга тадқиқотни эълон қилишди.

Олимлар жазирама иссиқ туфайли юз берувчи ўлим ҳолатлари сонини баҳолаш учун 2031-2080 йилларда 20та давлатни қамраб олувчи модель ишлаб чиқдилар. Улар қазиб олинувчи ёқилғини ёқишда атмосферага чиқарилувчи парник газлар ҳажмини, минтақалардаги аҳоли зичлиги ва жазирама оқибатларини юмшатиш бўйича турли стратегияларни ҳисобга олган.

Энг умидсиз сценарийга кўра, Австралиянинг Брисбен, Сидней ва Мельбурн шаҳарларида юқори ҳарорат туфайли мунтазам равишда кўпайиб бораётган ноқулай об-ҳаво шароитларидан ўлим ҳолатлари сони 1971-2010 йилларга нисбатан 471 фоизга кўпаяди. Шунингдек, ўлимлар сони Ҳиндистон, Греция, Япония ва Канадада ортади.

Мавзуга оид