Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎФА Эктор Купер билан музокара ўтказмоқда
Фото: AP
Аргентиналик мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин.
Айни пайтда, ЎФА халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исамиддинов унинг ҳуқуқшунослари билан учрашиш учун Испанияга учиб кетган. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Купер 6 август куни Тошкентга келади ва шартномани имзолайди, деб хабар беради Championat.asia.
Маълумот учун, 62 ёшли Эктор Купернинг сўнгги жамоаси Миср термаси эди. У 2015 йилда мисрликлар билан шартнома имзолади. ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг эса истеъфога чиқарилганди.
Бунга қадар, мураббий Аргентинанинг «Уракан», «Ланус», Испаниянинг «Мальорка», «Валенсия», «Реал Бетис», «Расинг», Италиянинг «Интер», «Парма», Туркиянинг «Ўрдуспор», Грециянинг «Арис», БААнинг «Ал-Васл» клубларида ва Грузия (2008-2009) терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
19:23 / 12.05.2026
Жаҳон чемпионати – биз учун тажриба, Осиё Кубогида натижа учун курашамиз – Каннаваро
07:50 / 10.05.2026
2027 йилги Осиё кубогига қуръа ташланди
18:15 / 07.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Нидерландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади
07:20 / 06.05.2026