Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Нидерландияга мағлуб бўлди
Нидерландия – Ўзбекистон 2:1
Голлар: Гакпо, 32 – пен (1:0). Сергеев, 90+2 (1:1). Гакпо, 90+7 – пен (2:1)
Нидерландия: Вербрюгген (Флеккен, 67), ван Дейк, ван Ҳекке, ван де Вен, Думфрис, Гравенберҳ, Рейндерс, де Йонг (Тил, 72), Гакпо, Мален (Бробби, 65), Саммервилл
Ўзбекистон: Юсупов, Ҳусанов, Ўрозов, Сайфиев, Ашурматов, Насруллаев, Мозговой, Шукуров, Файзуллаев (Искандеров, 78), Ўрунов (Ҳамдамов, 54), Шомуродов (Сергеев, 78)
Огоҳлантиришлар: Саммервилл, 75 – Ашурматов, 67
Четлатиш: Тил, 87
Ўзбекистон миллий жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Нидерландияга қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
32-дақиқада ҳакам Ўрозовнинг жарима майдони ичидаги қўполлигидан кейин европаликлар жамоаси фойдасига пеналти белгилади ва Коди Гакпо ҳисобни очди.
87-дақиқада эса нидерландлар яримҳимоячиси Гус Тил қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган ўзбекистонликлар босимни кучайтирди ва 90+2-дақиқада Игор Сергеев ҳисобни тенглаштирди.
Аммо ўйинга қўшиб берилган дақиқалар тугаётганида Ҳусановнинг хатоси туфайли Нидерландияда яна бир бор пеналти тепиш имконияти юзага келди. Нуқтага яқинлашган Гакпо бу сафар ҳам аниқ зарба бериб, ғалаба голини урди.
Бундан олдин Фабио Каннаваро шогирдлари Канада миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026
Жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси тантанали кутиб олинди
03:11 / 28.06.2026
“Стратегик жиҳатдан биз ютиб бўлдик” – Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси
07:06 / 27.06.2026