CLICK тест натижаларини мобил телефонлар орқали билиш имконини берувчи хизматни ишга туширди
CLICK компанияси Давлат Тест Маркази (dtm.uz) билан ҳамкорликда мамлакатимиз олий ўқув юртларига топширилган имтиҳонларнинг натижаларини ўз мобил телефонлари орқали билиб олиш имконини берувчи хизматни ишга туширди.
Давлат Тест Маркази билан ҳамкорликда туширилган хизмат ёрдамида тест натижаларини билиб олиш мақсадида сўров юборилиши мумкин. Тест натижалари ошкор қилинганидан сўнг, жавоблар дарҳол фойдаланувчига юборилади. Натижалар ошкор қилинишидан аввал қабул қилинган сўровларга биринчи навбатда ишлов берилади. Абитуриентлар имтиҳонларнинг аниқ санасини, жойини ва вақтини, ўз паспортининг рақамини http://testday.dtm.uz/ сайтида киритиб билиб олишлари мумкин.
Сўровлар Telegram bot, CLICK Uzbekistan иловаси, ёки USSD-меню орқали юборилиши мумкин. Хизмат нархи 2300 сўм ва CLICK тизимига уланган карталаридан бевосита ундирилади.
Telegram орқали жавобларни олиш учун @clickuz ботига /start буйруғини юбориш лозим. Рўйхатдан ўтилгандан сўнг, “DTM-2018 натижалари” пункти чиқади. Бу ерга жавоб варақасининг рақамларини киритиш лозим.
USSD-меню орқали натижаларни билиш учун, *880# ни териб, пайдо бўлган менюдан “DTM-2018” қисмини танлаган ҳолда, тизимнинг кўрсатмаларига риоя қилиш лозим. Beeline мижозлари ушбу хизматдан USSD-меню орқали фойдалана олмайдилар ва улар юқорида кўрсатилган тизимимизнинг бошқа интерфейслари орқали фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга оид
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:03 / 14.08.2024
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
14:00 / 09.08.2024