23:10 / 02.08.2018
132431

ДТМ сайтида тест натижалари эълон қилинмоқда

1 август куни ўтказилган тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилина бошланди.

Айни вақтда абитуриентлар сайтга жавоблар варақаси рақамини киритиб, ўз натижаларини билиб олмоқда.

Ўқишга кира олмаганларга «TAVSIYA ETILMAGAN» деган ёзув чиқмоқда.

Кимда сўроқлар белгиси пайдо бўлса, ўша абитуриент талаба бўлганини англатади.

Маълум бўлишича, биринчи кун натижаларига кўра давлат гранти бўйича энг юқори балл 223,5 баллни ташкил этди (Юридик университетда), тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш балли эса 176,7 баллга тенг бўлди (бу Юридик университетда контрактнинг биринчи ўрнида турган абитуриентнинг балли, контрактга кириш балли эса пастроқ бўлган). 

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57та бинода 23та олий таълим муассасаларининг 154та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди.

Тест синовларига 1 393 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 434 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Айни вақтда ДТМ сайтига кириш кўпайган. Лекин сайт барқарор ишламоқда. Сайтнинг ишлашини икки гуруҳ кузатиб турибди.

Мавзу
Тест-2018
1 августдан 15 августга қадар Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йилги имтиҳонлар аввалги йиллардагидан кескин фарқ қилувчи форматда ташкил этилган, хусусан, тест саволлари 36та эмас, 30тадан, абитуриентлар эса натижаларни имтиҳоннинг кейинги куниёқ билишлари мумкин
Барчаси
Top