Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президентига иқтисодий масалалар бўйича ҳисобот бериши учун бир ой муҳлат берилди
Фото: Mehr
Эрон парламенти мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийга ҳукуматнинг иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича фаолияти борасида ҳисобот бериши учун бир ой муҳлат берди, деб хабар қилди Mehr агентлиги.
Агентликнинг хабарига кўра, парламент президентдан кўп йиллик иқтисодий рецессия, банк соҳасидаги санкцияларнинг узайтирилиши, миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан кескин пасайиши ҳамда ҳукуматнинг маҳсулотлар нархини назорат қила олмаслиги ва ишсизлик даражасини пасайтириш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳисобот сўрайди.
Аввалроқ Эрон парламентчилари Руҳонийдан иқтисодий масалаларга масъул бир неча вазирларнинг истеъфосини талаб қилганди. Президент маъмурияти ҳукумат таркибида ўзгаришлар амалга оширилишини билдирганди.
Мавзуга оид
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:23 / 09.04.2026
Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги миналар жойлашуви схемасини эълон қилди
19:16 / 09.04.2026