Фан-техника | 08:13 / 02.08.2018
8324
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй Tesla Хитойда завод қурмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг АҚШ компанияларига мурожаат қилди

Фото: AP Photo / Andrew Harnik

Оқ уй Tesla компаниясининг Хитойда завод қуришни режалаштиргани ҳақидаги хабарларни изоҳламайди, аммо Америка компанияларини АҚШга инвестиция киритишга чақиради.

"Биз барча Америка компаниялар шу ерда инвестиция киритишларини истардик. Мен Tesla ҳақида гапиряпман, аммо барча компанияларни шу ерда, Америкада завод қуришга, шу ерда инвестиция киритишга чақирамиз", — деди АҚШ президентининг матбуот котиби Сара Сандерс.

У Хитойни яна бир бор ҳалол бўлмаган савдода айблади ва АҚШ компанияларини "бундай мамлакатлар билан носоғлом ҳамкорлик" қилмасликка чақирди.

Аввалроқ Блумберг агентлиги Американинг Tesla компанияси Хитойда  завод қуриш учун беш миллиард доллар ажратишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Июль ўрталарида ОАВ Tesla Шанхай ҳукумати билан бу шаҳарда йилига 500 мингтагача автомобиль ишлаб чиқарадиган завод қуриш бўйича келишув имзолаганини хабар қилди. Маълумотларга кўра, Tesla 2020 йилдан Шанхай яқинида Model 3 электромобилларини чиқариши кутилмоқда.

Мавзуга оид