Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи кунги имтиҳонлар натижалари маълум, жавоблар яқин дақиқаларда эълон қилинади
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кириш тест синовларининг иккинчи куни – 2 август натижалари ҳақида маълумот берди.
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи куни – 2 август натижалари қуйидагича:
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 23 та олий таълим муассасаларининг 71 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 58 202 нафар абитуриент иштирок этди.
Тест синовларига 2 883 нафар абитуриент келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 157 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 434 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: – 197,0 балл, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили» таълим йўналиши;
тўлов-контракт – 168,6 балл, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш балли:
давлат гранти – 135,9 балл;
тўлов-контракт – 116,8 балл.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида 2018 йил 3 август куни соат 19.30дан эълон қилинади.
Мавзуга оид
17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?
13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
11:46 / 31.07.2022
Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади
11:29 / 11.08.2021