Иқтисодиёт | 20:19 / 03.08.2018
11370
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ипотека-банк: Балиқчилик соҳасида Хитой билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг топшириқларига асосан “Ипотека-сармояси” МЧЖ қошида балиқчилик соҳасида илмий ишларни амалга ошириш ва балиқчилик хўжаликларига илмий ишланмалар билан хизмат кўрсатадиган “Балиқчилик илмий маркази” ташкил этилди.

Марказ томонидан балиқчилик соҳасига илғор интенсив технологияларни, балиқларни озиқлантиришни самарали усулларини жорий этиш, янги балиқ турларини Ўзбекистон иқлимига мослаштириш мақсадида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Тадқиқотларда ижобий натижаларга эришиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб қилиш, балиқчилиги ривожланган давлатларнинг етакчи илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ижобий натижаларга эришишнинг асосий мезони ҳисобланади.

Фото: Ипотека-банк

Ҳозирги кунда жаҳонда Хитой давлати балиқчилик ва аквакультура соҳасида энг етакчи давлат ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда “Балиқчилик илмий маркази” томонидан Харбин шаҳридаги Хэйлунцзян дарёси балиқчилиги илмий тадқиқот институти ва Уси шаҳридаги Чжэцзян провинциясида жойлашган Чучуксув балиқчилиги илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум шартномасини имзолашга эришилди.

Фото: Ипотека-банк

Меморандумга кўра, Ўзбекистонда балиқчиликни илмий асосда ривожлантириш мақсадида Хитойлик етакчи олим ва мутахассисларни жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, Ипотека-банк қошида ташкил этилган Балиқчилик илмий маркази томонидан Хитой Халқ Республикасинининг балиқчилик соҳасидаги илмий изланишларни олиб борувчи иккита йирик институтлари билан келишувга эришилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид