Жаҳон | 14:39 / 03.08.2018
3135
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Венесуэлада муҳим ўзгаришлар кутилаётганини эълон қилди

Фото: El Universal

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда катта ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда El Universal хабар берган.

Мамлакат парламенти Венесуэлада валюта айирбошлаш бўйича бизнесни қонунийлаштиришга овоз бергач, давлат раҳбари шундай баёнот билан чиқди. Шу вақтгача бундай амалиётлар фақат давлат назорати остида бўлган.

Баъзи таҳлилчиларнинг фикрига кўра, валюта айирбошлаш бўйича бизнесни қонунийлаштириш инфляция билан боғлиқ муаммони ҳал қила олмайди ва иқтисодиётни қайта тиклай олмайди.

Аввалроқ, Мадуро мамлакатдаги иқтисодий инқироз учун ўз масъулиятини тан олиши ҳақида хабар берганди.

Унинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳукумати томонидан ишлатиладиган барча ишлаб чиқариш моделлари «таназзулга» учради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид