Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Hyundai Rotem’ни Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезюрар қатновни ташкил этишга жалб қилмоқчи
Ўзбекистон Hyundai Rotem’ни Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезюрар қатновни ташкил этишга жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида айтилган.
Лойиҳа 2019 йилга мўлжалланган. Режага кўра, 1 млрд долларга тушади, бундан 50 млн долларни «Ўзбекистон темир йўллари» йўналтиради, қолган 950 млн доллар эса Жанубий Корея компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари бўлади.
Hyundai Rotem Hyundai Motor Group таркибига киради. 1979 йилда ташкил этилган. Ўшандан бери у тезюрар поездларнинг энг етакчи етказиб берувчилардан бири ҳисобланади, шу жумладан, дизелда ишлайдиганлари ва электровозлар бўйича ҳам.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:45 / 05.06.2026