Жаҳон | 09:26 / 04.08.2018
4634
1 дақиқада ўқилади

Адвокат: Жулиан Ассанжнинг соғлиғига доимий равишда зиён етказишмоқда

Фото: EPA-EFE/FACUNDO ARRIZABALAGA

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Жулиана Робинсоннинг маълум қилишича, мижози соғлиғидан хавотирда бўлиб турибди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Ассанжнинг соғлиғига доимий равишда «зарар етказишмоқда».

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, юристлар Ассанж учун тиббий кўрикдан ўтиш имкониятини ташкил этмоқчи.

Робинсоннинг қайд этишича, Ассанжнинг «бир кишилик қамоқда бўлиши» соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасини тарк этмоқчи экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид