Жаҳон | 17:48 / 04.08.2018
3107
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги гранит конида динамит портлади, 12 киши ҳалок бўлган

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳиндистоннинг Андра-Прадеш штати Карнул шаҳри атрофида гранит конида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 12 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақида Times of India хабар қилди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 19.15да содир бўлган. Полиция тахминига кўра, 20 нафар ишчи бўлган вақтда кон деворларига ўрнатилган динамит текширгичлари ва ёнувчан дизель автоцистернаси портлаб кетган. 

Полиция ҳалок бўлганлардан баъзиларининг шахсини аниқлаганича йўқ. Ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотларга кўра, жароҳатланганларнинг 70% тана қисми куйган ва улар Карнул округи шаҳарларидаги давлат шифохоналарига юборилди. 

Коннинг  тақиқланган жойларида овқат тайёрланган, натижада, у ерда портлаш содир бўлган, дея хабар қилди нашрда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид