Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги маҳаллаларда “Тадбиркорлик марказлари” ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги маҳаллаларда “Тадбиркорлик марказлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, президентнинг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш белгиланган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 58 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Тадбиркорлик марказлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қайд этилишича, марказлар бизнес-инкубатор шаклида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади;
Марказларга фуқаролар йиғинининг раислари раҳбарлик қилади ҳамда Марказлар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Марказлар фаолиятига зарур ҳолларда тегишли ҳудуддаги тажрибали тадбиркорлар, ҳунармандлар, намунали оила бошлиқлари ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари жалб қилиниши мумкин.
Марказларнинг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгиланади:
ҳар бир маҳалла хонадонларини уйма-уй юриб ўрганиш ва унинг асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун кўмаклашиш ва марказга кенг жалб қилиш;
фуқароларнинг ўз бизнесларини ташкил этиш ва юритиш кўникмалари, жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини тўғри танлаш ва қўллаш, бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари, молиявий менежмент ва бухгалтерия ҳисобини ўзлаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш;
зарур бўлган ҳолларда, янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорлар “оёққа туриб олгунга қадар” уларга Марказлар (бизнес-инкубатор) биносидан, шу жумладан ёшлар тадбиркорлик кластерлари биноларидан белгиланган тартибда жой ажратиб бериш учун кўмак бериш;
тадбиркорларга, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига ўз бизнесларини ташкил этишда бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, солиққа тортиш, ишчилар ёллаш, статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни топшириш, банк хизматлари, бино ва жойларни ижарага олиш, давлат мулки объектларини “ноль” қийматида харид қилиш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва амалий кўмак бериш;
тадбиркорлик субъектларига ишончли ҳамкорлар, янги бозорларни излаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқишда ҳамда минитехнологиялар ва ускуналарни сотиб олишда амалий кўмак кўрсатиш;
маҳалла ёшларининг, аввало олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил қилиш ва юритишга кўмаклашиш;
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, “ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақида маълумот бериш;
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқароларга банк, лизинг, суғурта, аудиторлик, консалтинг, бухгалтерия, баҳолаш, риэлторлик ва бозор инфратузилмаси субъектларининг бошқа хизматлари ҳақида ахборот бериш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ўзининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли давлат органларига мурожаат этишда маслаҳатлар бериш ҳамда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолияти давомида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш.
Янги қарор: Ўзбекистонда «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари қурилади
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026