Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон ва Қирғизистон жаҳон бозорларига биргаликда кириб боришга келишиб олди
Фото: SNG.Today
Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмасида учинчи Туркманистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиясининг аъзолари учрашуви бўлиб ўтди. Иштирокчилар Европа Иттифоқи, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Хитой бозорларига маҳсулот юбориши мумкин бўлган қўшма корхоналарни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради SNG.Today Ашхободдан.
«Бугун бизда кенг истеъмол бозорлари, хусусан, ЕОИИга чиқиш учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар бор. Бундай бозорларда қўшма маҳсулотни қандайдир божларсиз сотишимиз мумкиндир», - дея хабар берди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон корхоналари иштирокида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар Хитой бозорига деярли чексиз экспорт қилиниши мумкин, чунки Қирғизистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо балансини мувозанатга келтириш бўйича келишувлар бор, улар бугун мамлакатга экспортни сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
11:21 / 27.02.2026
Ўзбекистон помидор экспортини қисқартирди
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026