«Вақф» хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилди
«Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари (9 та ўрта махсус ва 2 та олий диний таълим муассасаси) талабаларининг тўлов-шартномасига (контракт) ёрдам бериш мақсадида «Илм йўлида кўмак берамиз» номли кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади. Бу ҳақда фонд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Акцияга кўра, диний таълим муассасаларида таълим оладиган талабаларга тўлов-шартнома (контракт), илм ўзлаштиришда ўзининг етакчилиги учун рағбатлантириш маблағлари йиғилади.
Тўлов-шартнома маблағлари йиғилган маблағга кўра ўқув йили давомида икки бор (семестер аввалида) берилади.
Акцияда ҳар бир киши пул ўтказиш орқали қатнашиши мумкин.
Қўшимча маълумотлар:
Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 0344 3450 (Бакиев Ҳаким номида)
Мурожаат учун телефон: +998974490456 (Темурбек)
Мавзуга оид
19:10 / 01.06.2022
Фоторепортаж: «Вақф» фонди 60 дан ортиқ болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди
20:22 / 17.11.2021
Сардоба сув тошқинида вайрон бўлган масжид қайта қурилди
14:53 / 10.11.2021
«Вақф» фонди 4 йилда масжидлар қурилиши, таъминоти ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 75 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди
09:17 / 07.11.2021