21:00 / 05.08.2018
7550

Етти ёшли қизча компьютерда ўйин яратиб, онлайн сервисга жойлаштирди

Дастурчи Лэнс Макдональднинг етти ёшли қизи Пенни Макдональд ўзи яратган ўйинни Steam онлайн сервисига жойлаштирди.

У 24 июль куни дарсликдан Qbasic дастурлаш тилини ўрганишни бошлади.

Пенни Макдональд
Фото: Lance McDonald

2 август куни ўйинлар ва дастурлар жойлаштириладиган Steam онлайн сервисида у яратган Answer the Question ўйини пайдо бўлди. Унинг нархи 50 цент туради. Ўйин математик тренажёр бўлиб, фойдаланувчига турли арифметик амалларни бажаришни таклиф этади.

Пенни ўйинни ўзи ишлаб чиқди, отаси бу ўйинни сервисга жойлаштиришга ёрдам берди.

Top