Ўзбекистон | 17:43 / 06.08.2018
4978
9 дақиқада ўқилади

Хорижий кинокомпаниялар томонидан фильмлар олиш тартиби соддалаштирилди

Фото: depositphotos

Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида» 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1. Қарорнинг номи, муқаддима ва 1–3-бандлардан «бадиий» сўзи чиқариб ташланди.

2. Иловада:

а) илованинг номи ва 1-банддан «бадиий» сўзи чиқариб ташланди;

б) 2-бандда:

биринчи хатбошидан «бадиий» сўзи чиқариб ташланди;

иккинчи хатбошига «Фильмни ишлаб чиқариш» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари қўшилди;

в) 4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

«фильм — оригинал сценарий ёки адабий асарни экранлаштириш асосида тасвирга олинадиган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар ва ижтимоий видеороликлар)»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«фильм сценарийси — фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган фильмни тасвирга олишнинг ижодий ва ишлаб чиқариш-техник лойиҳаси;

фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режаси — фильмни тасвирга олиш жараёнида ишларнинг барча турлари бажарилиши муддатларини акс эттирувчи тасвирга олиш гуруҳининг ишлаб чиқариш режаси»;

саккизинчи хатбошидаги «манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар вакилларидан, шунингдек жалб этилган киношунослар, кино танқидчилари, санъатшунослардан ташкил этилган комиссия» сўзлари «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг хорижий кинокомпаниялар мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи комиссияси» сўзлари билан алмаштирилди;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«кинематография ташкилотлари — асосий фаолият тури фильмларни ишлаб чиқариш, прокат қилиш ва хорижий кинокомпаниялар ёхуд бошқа ташкилотларга фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларида ташкилий, ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган Агентлик тизимидаги ва кинематография йўналишидаги бошқа юридик шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчининг вакили деб аталади).

Кинематография ташкилотлари томонидан хорижий кинокомпаниялар ёхуд бошқа ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлар шартнома асосида амалга оширилади»;

г) 5-бандда:

биринчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суратга олиш ишлари бошланишидан камида икки ой олдин» сўзлари чиқариб ташланди;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасвирга олиш режалаштирилаётган фильм сценарийсининг давлат тилидаги ёки рус тилидаги босма (ёки электрон) варианти»;

тўртинчи хатбошидаги «ишларни ташкил этишнинг фильм олиш тақвим» сўзлари «фильмни тасвирга олиш календарь-постановка» сўзлари билан алмаштирилди;

бешинчи хатбошидаги «маҳаллий ташкилот» сўзлари «кинематография ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилди;

олтинчи хатбоши чиқариб ташланди;

саккизинчи хатбошидаги «томонидан Агентликка бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали» сўзлари «ёхуд ариза берувчининг вакили томонидан Агентликка бевосита, почта хизмати воситасида ёхуд Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилди;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташланди;

еттинчи, саккизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисобланди;

д) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«6. Агентлик тақдим этилган ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини икки кундан кечиктирмасдан хабардор қилади.

7. Агентлик ариза берувчи ёки ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Агентлик ҳузуридаги эксперт кенгашнинг тегишли хулосаси асосида кўриб чиқиш натижалари бўйича рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;

е) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

ж) 9-бандда:

«а» кичик бандда:

биринчи хатбошидаги «режиссёр» сўзи «фильм» сўзи билан алмаштирилди;

бешинчи хатбоши чиқариб ташланди;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

«б» кичик бандга «ариза берувчи» сўзларидан кейин «ёки ариза берувчининг вакили» сўзлари қўшилди;

«г» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

з) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги «уч кун» сўзи «бир иш куни» сўзи билан алмаштирилди;

и) 12-бандда:

биринчи хатбошидаги «ўн» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилди;

иккинчи хатбошидаги «беш» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилди;

учинчи хатбошидаги «тўрт» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилди;

к) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

«13. Рухсатнома фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасида кўрсатилган муддатга берилади. Агентлик билан келишилган фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режаси рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

14. Агар тасвирга олиш жараёни давомида ариза берувчида фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасига ёки кино ва видеотасвирга олиш жойларига ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келса (келишилган фильм сценарийси мазмунига ўзгартириш киритмасдан), у ҳолда хорижий кинокомпания ёки у вакил қилган кинематография ташкилотининг аризаси бўйича Агентлик бир ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда аризани кўриб чиқади ва мўлжалланаётган ўзгартиришлар бўйича қарор чиқаради. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда киритилган ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда қўшимча рухсатнома берилади»;

л) 15-бандда:

иккинчи хатбошидаги «режиссёр» сўзи «фильм» сўзи билан алмаштирилди;

учинчи хатбошидаги «фильм олиш тақвим» сўзлари «фильмни тасвирга олиш календарь-постановка» сўзлари билан алмаштирилди;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«хорижий кинокомпания ташкилий, ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи кинематография ташкилотига алоқаси бўлмаган юридик шахслар хизматларидан фойдаланган»;

бешинчи хатбошидаги «Агентликнинг ариза берувчига» сўзларидан кейин «ёки ариза берувчининг вакилига» сўзлари қўшилди;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«Хорижий кинокомпания ёки унинг вакили томонидан рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, Агентлик кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган куннинг ўзида рухсатноманинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир»;

м) 16-банднинг еттинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай ёзма шаклда етказилади» сўзлари «бир сутка мобайнида юборилади» сўзлари билан алмаштирилди;

н) 17-банднинг учинчи хатбошидаги «ариза берувчи» сўзларидан кейин «ёки ариза берувчининг вакили» сўзлари қўшилди;

о) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

п) 20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«20. Рухсатнома берилганлиги учун ариза берувчидан Агентлик ҳисоб рақамига Агентлик билан келишилган фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасининг тасвирга олиш кунлари сонидан келиб чиқиб ҳар бир тасвирга олиш куни учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорига тенг суммада миллий валютада тўлов ундирилади»;

р) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«21. Фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Агентлик томонидан қўшимча рухсатнома берилган тақдирда, киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда қўшилган тасвирга олиш кунларидан келиб чиқиб қўшимча тўлов ундирилади.

Бунда, фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ариза берувчига тасвирга олиш учун шароит яратиб берувчи бошқа маҳаллий ташкилотлар томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда қўшилган тасвир кунлари бундан мустасно.

Агентлик томонидан рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди»;

с) 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «Режиссёр» сўзи «Фильм» сўзи билан алмаштирилди.

Мавзуга оид