20:12 / 06.08.2018
8380

ОАВ: Россиялик велопойгачи Забелинская мусобақаларда Ўзбекистон номидан чиқмоқчи

Фото: РИА Новости

Шоссе велопойгаси бўйича Олимпиада ўйинларининг кумуш ва икки марта бронза медаллари совриндори, россиялик Ольга Забелинская спорт фуқаролигини ўзгартирмоқчи ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида мусобақаларда иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Россия велосипед спорти федерациясидаги манбага таяниб ТАСС хабар қилди.

2012 йилги Лондон Олимпиадасида у иккита бронза медалини қўлга киритган. Бразилияда ўтган навбатдаги Олимпиадада у кумуш медалга сазовор бўлган. У кейинги иккита Олимпиада ўйинларида шоссе велопойгаларида совринли ўринларни эгаллаган россиялик ягона спортчи ҳисобланади.  

«Забелинская бошқа мамлакат номидан мусобақаларда қатнашишга қарор қилди. У Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишини билдириб ариза ёзган. У нега бундай қилди? Афтидан, етарлича қўллаб-қувватлашни сезмаяпти», - деган агентлик манбаси.

Забелинская ўтган галги ўйинларда кумуш медални қўлга киритганидан сўнг навбатдаги мақсади 2020 йилги Олимпиадада олтин медал олиш эканлигини айтганди.

Top