Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган чемпионатда Осиёнинг 18 давлатидан келган қарийб 300 нафар спортчи қатнашмоқда. Очилиш тадбирида Олий Мажлис Сенати раиси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Ўзбекистонда «Mountain Bike» (маунтинбайк - тоғ велосипеди, MTB) бўйича 33-Осиё чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Дато Амаржит Сингҳ ҳамда бошқа расмийлар иштирок этди.

Очилиш маросими маданий дастур билан бошланди. Шундан сўнг мусобақада қатнашадиган миллий терма жамоалар паради ташкил этилди.

Маросимда сўзга чиққан Танзила Норбоева чемпионат иштирокчиларини қутлаб, уларга муваффақият тилади. Сенат раиси ўз нутқида Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, жумладан, велоспортни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Маълумотлар ўрнида, чемпионатда Осиёнинг 18 давлатидан келган қарийб 300 нафар спортчи қатнашмоқда. Мусобақалар XCO (Cross-country Olympic), XCC (Cross-country Short Track), XCR (Cross-country Team Relay), XCE (Cross-country Eliminator) ва DHI (Downhill) йўналишлари бўйича ўтказилади.
Марказий Осиёда илк бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақа спортчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки чемпионат натижалари 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини жамғаришга ёрдам беради.





Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026