2018 йилнинг олти ойида 17 млрд сўмдан ортиқ маблағ давлат бюджетига туширилмасдан яширилгани аниқланди
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар устидан масофавий назоратни кучайтирмоқда, деб хабар берди Kun.uz'га ДСҚ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2018 йилнинг I ярим йиллигида 892 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар 17,2 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактураларда акс эттиргани, бюджетга шунча миқдорда солиқ тушмаганлиги аниқланди.
Ўтган йили қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган 1 764 та хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларда 52,4 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини акс эттирган ва натижада бюджетга шунча миқдорда қўшилган қиймат солиғи тўланмасдан қолгани аниқланганди.
“Бундай ноқонуний “схема”лардан фойдаланиш оқибатида давлат бюджетига тушмасдан яширилган маблағлар жарималар билан бирга ундириб олинишидан ташқари мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади”, - дейилади хабарда.
Солиқ кодексининг 118-моддасида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик меъёрлари белгиланган. Унга мувофиқ, солиқ органлари томонидан эндиликда қўшилган қиймат солиғи бўйича 7,8-илова шаклларини солиқ органларида автоматик равишда солиштириш ва қонун бузилишини аниқлашнинг имконияти яратилди.
Мавзуга оид
18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди
00:04 / 17.12.2022
Парламентда 2023 йилги давлат бюджети муҳокамаси бошланди
12:46 / 05.12.2022
Дабдаба: Сенат 2 кунлик саммит меҳмонларини овқатлантиришга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган
20:37 / 22.11.2022