19:26 / 07.08.2018
8541

Фарер оролларидаги кўприк-бино

Фарер оролларидаги бино Скандинавиядаги Henning Larsen фирмаси томонидан лойиҳаланган ва бино дарё устидан кесиб ўтган. Бу ғаройиб иншоотда Эйстура муниципалитети идораси жойлашган бўлиб, ундан кўприк сифатида фойдаланса ҳам бўлади – бино томида пиёдалар йўлаги қурилган.

Фото: Henning Larsen

Бино дизайни билан илгари Исландиянинг Рейкьявик шаҳридаги конференц-марказ устида иш олиб борган архитектор Эсбьерн Якобсен шуғулланган.

“Бу иншоот замонавий Фарер архитектурасига яқинлашиш усулларидан бири деб ўйлайман”, - дейди у.

Фото: Henning Larsen
Фото: Henning Larsen
Фото: Henning Larsen
Фото: Henning Larsen
Фото: Henning Larsen
Top