Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди
Кўприк сатҳидан Бейпан дарёси оқиб ўтадиган дара тубигача бўлган масофа 625 метр.
Фото: AFP
Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси, Ҳуацзян дараси устидаги осма кўприк автомобиллар ҳаракати учун очилди. Кўприк сатҳидан Бейпан дарёси оқиб ўтадиган дара тубигача бўлган масофа 625 м бўлиб, бу уни дунёдаги энг баланд кўприк қилади.
Ҳуацзян дараси устидаги кўприк қурилиши қарийб 4 йил давом этди, лойиҳа қиймати 280 млн долларга баҳоланди. Иншоотнинг узунлиги 2,9 км. Маҳаллий маъмуриятнинг таъкидлашича, янги кўприк даранинг бир томонидан иккинчи томонига бориш вақтини «икки соатдан икки дақиқагача» қисқартиради, ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши эса минтақавий транспорт тармоғини яхшилайди ва «минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига янги туртки беради».


Худди шу вилоятда баланд кўприклар бўйича олдинги жаҳон етакчиси - Дуке кўприги (565 м) жойлашган бўлиб, у Бейпан дарёсининг ирмоғи оқиб ўтадиган дара орқали ўтади. Умуман олганда, Хитой расмийларининг таъкидлашича, Гуйчжоу провинциясида дунёдаги энг баланд 100 та кўприкнинг деярли ярми жойлашган.
Мавзуга оид
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
20:48 / 22.03.2026
Хитой компанияси Ўзбекистонда техник углерод ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
21:43 / 21.03.2026
Хитойлик аёл 28 йил олдин қайнотаси ҳожатхонага ташлаб кетган фарзандини топди
19:21 / 21.03.2026