Жамият | 08:17 / 07.08.2018
25090
2 дақиқада ўқилади

Собиқ депутат Анвар Бойқулов вафот этди

Олий Мажлиснинг Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан собиқ депутати Анвар Бойқулов вафот этди. Бу ҳақда Алишер Равшанов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

“Аввало меҳрибон ота, фарзандлари учун чинакам жонкуяр инсон, ўз соҳасининг етук мутахассиси Анвар Абдуғаппорович энди орамизда йўқ. Анвар ака билан икки марта: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида бирга ишлаш насиб этди. Насиб этди дея, шунчаки улуғлаш ниятидан йироқман. Аммо қандай жонкуяр инсон энди орамизда йўқлигини фақат бирга ишлаганларгина кўпроқ билади. Ўз манфаатидан ватан манфаатини, халқ истагини устун билишда кўпчилигимизга ўрнак бўладиган инсон эди. Бешафқат ўлим бу сафар ана шундай меҳнатсевар устозни орамиздан олиб кетди. Аллоҳ раҳматига олсин, жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр берсин”, - деб ёзади А.Равшанов.


А.Бойқулов Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

KUN.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Мавзуга оид