Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 август кунги тест синовларининг 1-сменасида 105 нафар абитуриент четлаштирилди
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг саккизинчи куни 1-сменасида 13 та олий таълим муассасаларининг 23 та таълим йўналишида тест синовлари бир вақтда соат 8:00 дан бошланиб, 11:30 га қадар тўлиқ якунланди.
Тест синовларида 29 минг 150 нафар абитуриент иштирок этди.
Тезкор маълумотларга кўра, тест синовларида 895 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 105 нафар абитуриент, шундан 48 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 57 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 380 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.
Тест натижалари Фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30 дан қайтариш бошланади.
Мавзуга оид
21:27 / 19.08.2025
Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023