Келиб чиқиши фаластинлик бўлган Рашида Тлаиб АҚШ конгрессига дастлабки сайловларда ғолиб чиқди ва конгрессменликни қўлга киритган илк мусулмон аёл бўлиши мумкин, деб хабар берди Huffington Post нашри.
У 2008 йилда Мичиган штати қонунчилик органидаги дастлабки мусулмон аёл бўлганди.
Мичиганда бўлиб ўтган дастлабки сайловларда у беш нафар партиядошидан кўра кўпроқ овоз олди.
Нашрнинг ёзишича, Тлаиб конгрессда қатор таклифларни, хусусан, барчага тиббий суғурта берилиши, минимал иш ҳақини соатига 15 доллар миқдорида белгилаш, АҚШ иммиграцион-божхона полициясини ёпиш таклифларини олға сурмоқчи.