Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Raiffeisen Bank Group банки делегацияси Ўзбекистонга ташриф билан келмоқда
Фото: rbinternational
2018 йилнинг 9 август куни Тошкент шаҳрига Австриянинг Raiffeisen Bank Group бошқаруви аъзоси Лукаш Янушевский бошчилигидаги делегация келмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига кўра ҳукумат, Марказий банк, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, қатор молиявий тузилмаларда учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Жаҳоннинг энг йирик банк гуруҳларидан бирининг вакиллари ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Raiffeisen Bank Group 1927 йилда ташкил этилган. Raiffeisen’нинг Шарқий Европадаги биринчи филиали 1987 йилда очилган. 2000 йилдан кейин гуруҳ Марказий ва Шарқий Европада ўз фаолиятини кенгайтирди ва 2003 йилда ушбу мамлакатлардаги шўъба корхоналар Raiffeisen International’га бирлаштирилди. 2014 йилда 295 миллиард евролик активлардан 122 миллиард евроси Raiffeisen Bank International ҳиссасига тўғри келди.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
09:59 / 23.11.2024