Ўзбекистон | 10:18 / 08.08.2018
11256
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади. У иш ўринлари билан шуғулланади

Фото: Pixabay

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”сининг намунавий низоми лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”си ҳудудларда янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.

Ҳудудий жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. Ҳудудий жамғарма маблағлари унинг мустақил балансида акс эттирилади.

Худудий жамғарма маблағлари Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан очиладиган унинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида жамланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғарма”си тегишлиги бўйича ҳудудий жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланадилар.

Ҳудудий жамғарма маблағларини шакллантириш ва фойдаланишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ҳудудий жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. 

Қуйидагилар ҳудудий жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринлари яратишни рағбатлантириш;
оилавий тадбиркорлик ва шахсий деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини ошириш;
меҳнат органлари томонидан фаол мақсадли тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида янги иш ўринлари яратишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш.

Қуйидагилар худудий жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар;
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
хайрия қилувчилар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
тижорат банкларида очилган кредит линияси орқали ажратилган маблағлардан олинадиган фоиз шаклидаги даромадлар;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган янги иш ўринлари яратишни назарда тутувчи корхоналар фойдасидан олинадиган улуш шаклидаги даромадлар;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ҳудудий жамғарма маблағларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланилади:

туман ва шаҳарларда, айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линияси очиш;
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик бериш шартини назарда тутиш;
меҳнат органлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган фаол тадбирлар, хусусан ишсиз фуқароларни яратилган янги муқим иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашиш, янгидан яратилган муқим иш ўринларига талаб этиладиган мутахассислик ва касб бўйича ишсизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали бандлигига кўмаклашиш тадбирларини шерикчилик асосида маблағ билан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида янги иш ўринларини яратишни назарда тутадиган лойиҳаларни, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид