23:07 / 09.08.2018
11377

АПЛ баъзи клубларга трансфер ойнасини узайтириб берди

Англия Премьер-Лигаси раҳбарияти баъзи клублар учун трансфер ойнасини соат 23:00гача узайтириб берди.

Гап 10та трансфер ҳақида кетмоқда. Клублар уларни расмийлаштиришга вақт етмаётгани ва соат 21:00гача улгурмасликлари ҳақида огоҳлантиришганидан сўнг, АПЛ уларга имконият беришга қарор қилди.

АПЛ трансфер ойнаси расман соат 21:00да ёпилган эди.

Top