Спорт | 21:20 / 09.08.2018
7348
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» Мина ва Гомешнинг «Эвертон»га трансферини тасдиқлади

«Барселона» ҳимоячиси Йерри Мина ва яримҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради. Каталонияликлар клуби расмий сайтида ушбу футболчиларнинг «Эвертон»га трансфери ҳақида эълон қилинган.

Футболчилар Каталониядаги клиникалардан бирида тиббий кўрикдан ўтиб бўлишган. Яқин вақт ичида «Эвертон» ушбу трансферлар ҳақида расмий эълон қилиши кутилмоқда.

«Барселона» 23 ёшли колумбиялик футболчиси юзасидан «МЮ»дан таклиф бўлишини имкон қадар охиригача кутган, бироқ манчестерликлардан дарак бўлмаган.

Энди клуб Мина трансфери учун 30,25 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, 1,5 миллион евро миқдоридаги бонуслар кўзда тутилган.

Гомеш эса «Эвертон»га бир йилга ижарага берилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу трансферлар ойнасида «Барса»дан Люка Динь 20 миллион евро эвазига «Эвертон» клуби сафига ўтди.

Мавзуга оид