Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норма ижодкорлиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади — Президент фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармон тизимлаштирилган қонунчилик базасини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида қабул қилинмоқда.
Қуйидагилар норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
- қонунчилик базасини тизимлаштириш, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, шунингдек, уларнинг ижроси мониторингини такомиллаштириш;
- норма ижодкорлиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
- норма ижодкорлигида «ақлли тартибга солиш» модели элементларини қўллаш;
- норма ижодкорлиги фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги тартибни белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинмоқда:
- давлат органлари томонидан қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади;
- қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан қўшимча ички идоравий ҳужжатлар қабул қилишга доир мажбуриятлар юклатилмаган ҳолда амалга оширилади;
- қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш чоғида унга, қоида тариқасида, қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш, ташкилий-техник чораларни амалга ошириш, шунингдек, қонун лойиҳасини кенг кўламда тарқатиш ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича масалаларни ўз ичига олган қонун лойиҳасини амалга оширишга доир тадбирлар режасини илова қилади. Бунда, тадбирлар режаси қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан маъқуллаш билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан унинг ижроси устидан таъсирчан назоратни таъминлаган ҳолда тасдиқланади;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида улар қабул қилинганидан кейин алоҳида тадбирлар ва назорат режаларини, шунингдек, “йўл хариталари”ни қўшимча тарзда тасдиқламаган ҳолда аниқ топшириқлар ва уларни амалга ошириш механизмларини белгиловчи нормалар, муддатлар ва масъул ижрочилар мажбурий равишда назарда тутилади;
- янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи айнан бир хил юридик кучга эга ҳужжатни бекор қилиш билан бир вақтда ёки унга таклиф этиладиган ўзгартишлар киритиш орқали, шу жумладан, уни янги таҳрирда баён этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Мавзуга оид
10:15 / 18.04.2026
Президент фармони: айрим оилаларга коммунал имтиёз берилади
10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади
14:48 / 03.11.2020
НамДУ ректори: «Таълим-тарбия ва илм-фан борасидаги янги фармон таълимда коррупцияни камайтиради»
23:58 / 22.09.2020