Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тартибга солиш гильотинаси» ишга тушади: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ рўйхати белгиланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия тузилмоқда.
Комиссия раиси (Нуриддин Исмоилов)га:
Концепция ва Амалий чора-тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ва белгиланган тартибда киритишни таъминлаш;
Концепцияни амалга ошириш доирасида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, илмий доиралар ва хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот конференцияларини ташкил этиш;
Бир ой муддатда қонунчилик базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қуйидагилар асосида қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
Аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи (сайлов тизими, архитектура ва қурилиш, таълим, инвестициялар, тадбиркорлик фаолияти ва бошқалар) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш;
- амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ ҳолда ижтимоий муносабатларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан амалий ва самарали тартибга солиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар даражасида мустаҳкамлаш талаб этиладиган юқори юридик кучга эга нормаларни белгилаш;
- идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш;
- умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;
- асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларининг мавжудлиги;
Икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш ва «тартибга солиш гильотинаси» усулини қўллаш орқали қолган ҳужжатларни, шу жумладан, қонунчиликни тизимлаштириш доирасида ҳар бир идоранинг ваколатини босқичма-босқич камайтириш ва бекор қилишни назарда тутувчи, улар томонидан қабул қилинаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини белгилаш бўйича таклиф киритиш;
Икки ой муддатда қонунчиликни тизимлаштириш жараёнида фойдаланиш мақсадида халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари, кўриб чиқилиши зарур бўлган халқаро шартномалар талаблари ҳамда мажбурий тартибда риоя қилиниши керак бўлган ва хуқуқий базадан чиқариб юборилмайдиган талаблар бўйича ягона оммабоп рўйхатнинг шакллантирилишини таъминлаш вазифалари топширимоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 18.04.2026
Президент фармони: айрим оилаларга коммунал имтиёз берилади
10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади
14:48 / 03.11.2020
НамДУ ректори: «Таълим-тарбия ва илм-фан борасидаги янги фармон таълимда коррупцияни камайтиради»
23:58 / 22.09.2020