Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган замонавий тизимлар жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «ATLAS International AG» ҳамда «Jenoptik Robot GmbH» компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи замонавий тизимларни жорий қилишга йўналтирилувчи инвестицион лойиҳани амалга ошириш муҳокама қилинди.
Жумладан, «ATLAS International AG» компанияси вакили Артур Конрад Ўзбекистон томонини халқаро стандартлар асосида йўл ҳаракати қоидаларини автоматик қайд этувчи фото- ҳамда видеоаниқлаш тизимларини ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш бўйича маълумот берди.
Хусусан, мутахассис компаниялар «Хавфсиз шаҳар» дастурий комплекси доирасида ишлаб чиқариш кўзда тутилган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ахборот тизимларини яратишга сармоя киритишга розилигини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
09:30 / 11.03.2026
Ўзбекистонда IT-visa олиш учун янги талаблар жорий этилди
16:18 / 04.03.2026
Йўл ўртасидаги жанжал воқеаси: ота ва ўғилга ҳукм ўқилди
20:51 / 02.05.2025