Ўзбекистон | 09:49 / 10.08.2018
11059
3 дақиқада ўқилади

Ярим йил ичида қанча корхона ва ташкилот янги ташкил этилгани маълум

Фото: УзА

2018 йилнинг январь-июль ойида республикада 33,9 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 мингтага кўпдир, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,9%га камайган ҳамда уларнинг сони 4,0 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 24,1 мингта (8,4%)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 309,6 мингтани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,2%), Тошкент (9,6%), Фарғона (9,0%) ва Андижон (8,6%) вилоятларида кузатилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 22,0% савдода, 17,2% саноатда, 8,8% қурилишда, 7,5% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,0% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,1% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2018 йил январь-июль ҳолатига 33 926та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 22,6%га кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида (7418 та), Тошкент (3304 та), Фарғона (2814 та) ва Самарқанд вилоятларида (2760 та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (930 та), Навоий (1316 та) ҳамда Хоразм (1338 та) вилоятларида ташкил этилган.

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак энг кўпи савдода (7045 та), саноатда (6561 та), қурилишда (3871 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3630 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (750 та), ахборот ва алоқада (754 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1160 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.

2018 йил 1 август ҳолатига 252,4 минг тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 71,9 мингта, оилавий корхоналар – 13,9 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар – 159,4 мингта, ва бошқалар 7,4 мингтани ташкил этади.

Мавзуга оид