Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда “Муғтепа” археология ёдгорлик мажмуаси барпо этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Муғтепа” археология ёдгорлик мажмуасини барпо этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлигининг “Муғтепа” археология ёдгорлик мажмуасини Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар мажмуанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
ёдгорликни лозим даражада муҳофаза қилиш, консервациялаш ва бут сақланишини таъминлаш, очиқ варақ ва рухсатнома олган археологлар томонидан ёдгорликда археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш, чуқур илмий археология тадқиқот натижалари асосида ёдгорликнинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
ёдгорликка оид республикамиз ва хорижда сақланаётган манбаларни малакали мутахассис ва экспертлар, олимларни жалб этган ҳолда атрофлича тадқиқ этиш, улар ҳақидаги батафсил маълумотлар базасини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш, доимий археологик изланишларни олиб боришни таъминлаш, халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш, матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи орқали кенг тарғиб этиш;
тарихий-илмий асослар бўйича ёдгорликнинг макетларини тайёрлаш, археология ашёлари, қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар каби бошқа манбалар ҳисобидан музейлаштирилган экспозиция-кўргазма яратиш, юқори технологияларга асосланган ахборот-ресурс марказини фаолиятини самарали йўлга қўйиш;
туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудидан ташқарисида замонавий комплекс дам олиш масканларини ташкил этиш ва объектнинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан бошқа зарур чора-тадбирларни кўриш.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026