Очилбой Раматов Қозоғистондаги портнинг тақдимотида иштирок этди
Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Қозоғистон президентининг иштирокида Курик порти паром мажмуаси - мультимодал транспорт хаби тақдимоти муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда Прайм хабар бермоқда.
«Давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг ўтган даврида 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 50 фоизга ошди. Лекин бу ҳали чегара эмас. Бизда фойдаланилмаётган катта имкониятлар ва ташқи иқтисодий фаолият ҳамда транспортда захира бор», - деди Раматов тадбир давомида.
Унинг таъкидлашича, «Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятларининг фаол ўзаро ҳамкорлиги савдо ва товар айланмасининг ўсишига ҳисса қўшмоқда». «Ўзбекистон Қозоғистон ва бошқа Каспий давлатларининг логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланаётганини қўллаб-қувватлайди», - деди Раматов. Унинг қайд этишича, Курик портини ишга тушириш Каспий денгизида транспорт коммуникацияларини ривожлантириш тарихида янги саҳифа очади.
Курик порти халқаро транспорт йўлаклари тармоғига киради. Порт акваториясига темир йўл ва автомобиль магистраллари уланган. Темир йўл-паром ва автомобиль мажмуасининг ўтказиш қуввати йилига 7 миллион тоннадан зиёд.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024