Жаҳон | 23:46 / 11.08.2018
18374
2 дақиқада ўқилади

Туркия ҳамкорлари билан савдони миллий валюталарда олиб боришга тайёр

Фото: EPA-EFE/STR

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған Риза шаҳрида бўлиб ўтган митингда ҳамкорлари билан савдони миллий валюталарда олиб боришга тайёрлигини билдирди.

"Биз икки томонлама савдо ҳажми энг кўп улушни ташкил этадиган Хитой, Россия, Эрон, Украина билан миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишга тайёрланмоқдамиз, -дея президент сўзларидан иқтибос келтиради Anadolu Ajansı. – Аммо агар Европа давлатлари доллар босимидан озод бўлишни истаса, улар билан ҳам ана шундай тизимни яратишга тайёрмиз".

Эрдўған шунингдек, Анқара "дунёга иқтисодий уруш эълон қилиниши ва қатор мамлакатлар санкциялар киритиш таҳдиди остида қолишига" тоқат қилиб туролмаслигини билдирди. У "дунёда Туркияга нисбатан ғанимларча сиёсат олиб бориб муваффақиятга эришган бирорта сиёсатчи ва мамлакат йўқлигини" эслатиб ўтди. Президент шунингдек, "турк халқига кимда-ким озор берадиган бўлса, бунинг учун эртами-кечми жавоб беришини" ваъда қилди.
Трамп Туркиядан келтириладиган пўлат ва алюминийга нисбатан бож тўлови икки марта -  20% ва 50%га оширилишини маълум қилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.

Муносабатлар совуқлашишининг яна бир сабаби эса америкалик пастор Эндрю Брансон бўлиб, у 2016 йилнинг октябридан буён Туркияда ҳибсда сақланмоқда. Брансон Туркияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган FETOга ёрдам бериш, шунингдек Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси (КИП) ни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.

Мавзуга оид