Ўзбекистон | 09:16 / 11.08.2018
5991
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэнерго» мингдан ортиқ ёшларни иш билан таъминлади

Фото: Ўзбекэнерго

“Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раисининг ташаббуси билан республика миқёсида “Ўзбекэнерго” АЖ ёшларни ишга таклиф этади” вакант иш ўринлари ярмаркаси ўтказилган эди.

Унда жамият таркибига кирувчи корхоналардаги мавжуд иш ўринларини малакали ёшлар билан тўлдириш ҳамда уларни мутахассислигига мос йўналтириш мақсадида бўш иш ўринларига олий ўқув юртини тугатаётган ҳамда ўрта-махсус мутахассисликка эга бўлган ёшларни ишга қабул қилиш назарда тутилганди.

Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, корхоналар томонидан эълон қилинган мингдан ортиқ иш ўринларига битта жойга 2-3та номзод тўғри келган ҳамда мавжуд иш ўринларининг барчасига ёшлар ишга қабул қилинган.   

Қайд этилишича, ҳозирги кунда “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви томонидан янги иш ўринларини яратиш ҳамда уларга ёшларни жалб этиш бўйича тизимли ишларни амалга оширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид