Ипотека-банкнинг бепул “Internet-banking” хизматидан фойдаланинг!
Ипотека-банкда “Internet-banking” хизматида янги имкониятлар
Ипотека-банкда хўжалик юритувчи субъектлар ва якка тартибдаги тадбиркорларга бепул “Internet-banking” хизматини кўрсатиш йўлга қўйилди. Ипотека-банк мижозларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда янги мижозларни банк хизматидан фойдаланишга таклиф қилиш мақсадида, ушбу хизматни янада қулай кўринишда тақдим этмоқда.
“Internet-banking” ўзи нима?
“Internet-banking” – мижозларнинг банк ҳисобварақаларини масофадан бошқариш тизими бўлиб, ушбу тизим мижозларга уйдан чиқмаган ҳолда банкнинг кўплаб хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Бунинг учун бор-йўғи интернетга уланиш имконига эга компьютер ёки смартфонда Ипотека-банкнинг мобил иловаси ўрнатилган бўлиши керак.
Ипотека-банкдан “Internet-banking” тизимида янги хизмат тури
Энди Ипотека-банк мижозлари ҳисоб рақамларига қўйилган тўлов талабномаларини масофадан туриб акцептлашлари (тўловга розилик ёки рад этишлари) мумкин.
Мазкур хизмат тури бугунги кунда Ўзбекистонда ягона ҳисобланади. Энди Сиз Ипотека-банк хизматларидан масофадан туриб янада қулайлаштирилган ҳолда фойдаланишингиз мумкин.
Энди илгаригидай “талабномангизни акцептлаш учун банкка келиб кетинг” деб телефон орқали Сизни безовта қилишмайди. Фақат Ипотека-банкнинг “Internet-banking” хизматига улансангиз кифоя.
Янги хизматга уланиш учун нима қилиш керак?
Сизга хизмат кўрсатиладиган Ипотека-банк филиалига фақатгина бир марта бориб, “Internet-banking” хизматидан фойдаланиш юзасидан ёзма мурожаат қиласиз ва электрон калитини қўлга киритасиз.
Мана шу калитдан фойдаланган ҳолда банкнинг “Internet-banking” хизмати орқали ўзингиз истаган банк операциясини амалга оширинг ва ўз ҳисоб рақамларингизни ўзингиз бошқаринг.
Ипотека-банкдаги “Internet-banking” хизматининг афзалликлари
- Бепул - яъни масофадан ҳисобни бошқариш ва операцияларни амалга ошириш мутлақо бепул! Электрон калит текинга берилади ва ҳеч қандай ойлик абонент тўлови йўқ.
- Вақт тежамкорлиги ва қулайлик - барча банк операциялари интернет орқали банк филиалига бормасдан бажарилади. Ҳатто мижоз хорижда туриб ҳам, интернет орқали банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:40 / 08.01.2024
«Ипотека-банк»да хизмат кўрсатилаётган айрим кластерларнинг қарздорлиги бошқа банкларга ўтказилади
19:00 / 11.07.2023
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари ўз улушларини сотиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди
21:23 / 24.03.2023
«Ипотека банк» 324 млн долларга сотилгани маълум бўлди
20:00 / 05.04.2022